Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) расмий электрон почта манзилига Агентлик фаолият соҳаларига оид масалалар бўйича ёрдам ва тушунтиришлар олиш мақсадида турли мурожаатлар келиб тушади.
Аммо, афсуски, баъзи мурожаатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Бу эса, ўз навбатида, Агентликка ушбу мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ариза берувчиларга расмий жавоблар беришга тўсқинлик қилади.
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг (ЎРҚ-445-сон) 6-моддасига мувофиқ, мурожаатларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
- жисмоний шахслар учун: фамилияси (исми, отасининг исми) ва яшаш жойи;
- юридик шахслар учун: ташкилотнинг тўлиқ номи ва почта манзили (жойлашуви).
Ушбу талаб, биринчи навбатда, ариза берувчи ва Агентлик ўртасида конструктив ва шаффоф мулоқотни ривожлантиришга, шунингдек, кирувчи мурожаатларни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқишни ва зарур жавоб чораларини кўришни таъминлашга қаратилган.
Шу муносабат билан, мурожаатларни электрон почта орқали юборишда сиздан талаб қилинадиган мажбурий маълумотларни ҳисобга олишингизни сўраймиз. Бундан ташқари, қуйидагиларни киритишингизни тавсия қиламиз:
– иш телефон рақами;
– электрон почта манзили,
бу бизга сиз билан тезда боғланиш ва янада самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.
Идоравий мансуб ташкилотлар