logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

07.02.2024
1673

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан халқаро талаблар ва миллий қонунчиликни инобатга олган ҳолда крипто-активлар айланмасини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича доимий асосда ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, талабларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий ҳаракатлар бўйича махсус гуруҳнинг (ФАТФ) 15-тавсиясида назарда тутилган, Агентлик директорининг 2024 йил 11 январдаги “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари  фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 4-сонли буйруғи билан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 2022 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3380) ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. 

Низомнинг 9-банди “з” кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотномага апостиль қўйиш ҳамда уни давлат тилига таржима қилиш талаби қўйилмоқда;

лицензия беришни рад этиш қўшимча асослар киритиш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда ҳамда лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун бир йил давомида қайтадан лицензия берилмаслиги ҳақидаги нормалар киритиш.

Ушбу ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.