Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Жаҳон банки делегацияси билан учрашув

12.12.2024
1759

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Жаҳон банкининг Е-GATE лойиҳаси раҳбари Чиу Ниу бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистонда Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув (EGED) мақсадли жамғармаси доирасида Е-GATE (Электрон тижорат орқали глобал киришни кенгайтириш) тадбирларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашдан иборат.  

Йиғилишда Жаҳон банкининг Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмак бериши, электрон тижорат диагностикасини оммалаштириш, шунингдек, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ўз маҳсулотларини электрон савдо майдончалари орқали сотишни ташкил этиш учун Жаҳон банки томонидан жалб этилган маҳаллий кичик ва ўрта корхоналар томонидан эришилган ижобий натижалар муҳокама қилинди.