Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3648-сон, 2025 йил 14 июль).
Ҳужжатнинг асосий мақсади махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатга олиш ва кузатиб бориш тартибини белгилашдан иборат.
Низом ариза берувчиларга қўйиладиган талабларни, аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиб-таомилларини, иштирокчилар реестрини юритишни, иштирокчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш жараёнларини, шу жумладан ҳисоботларни ва уларни Қумдондан чиқариб юбориш механизмини тартибга солади.
Низом ипотека облигацияларини чиқариш бўйича тажриба лойиҳаларини синовдан ўтказишни бошлаш учун ҳуқуқий асос яратишга қаратилган илк қабул қилинган ҳужжатдир.
Идоравий мансуб ташкилотлар