logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасининг IOSCO даги мандатини ўз зиммасига олди

20.06.2024
1481

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан Қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилотига (IOSCO) аъзоликни қабул қилди.

Маълумот учун: IOSCO қимматли қоғозлар бозорининг глобал регуляторларини бирлаштирган халқаро орган бўлиб, қимматли қоғозлар ва крипто-активлар соҳасида халқаро стандартларнинг тан олинган ишлаб чиқувчисидир. Ташкилот 1983 йил апрель ойида ташкил этилган ва унинг бош қароргоҳи Мадридда жойлашган. IOSCO аъзолари (жами 234 та) жаҳон қимматли қоғозлар бозорларининг 95% дан ортиғини тартибга солади ва 130 дан ортиқ мамлакат ва юрисдикцияларни ифодалайди. 

IOSCO га аъзо бўлиш Агентлик учун тажриба алмашиш, мамлакатимиз молия тизимини ривожлантиришга хизмат қилувчи стандартлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар очади.

Агентлик IOSCO нинг 1) тартибга солувчи орган, 2) ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотлар, 3) қимматли қоғозларни тартибга солишни таъминлаш, 4) тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик, 5) эмитентларни тартибга солиш, 6) аудиторлар, кредит-рейтинг агентликлари ва бошқалар ахборот хизматлари провайдерлари, 7) жамоавий инвестиция схемалари (инвестиция фондлари), 8) бозор воситачиларининг фаолияти, 9) иккиламчи ва бошқа бозорлар, 10) клиринг ва ҳисоб-китобларга алоқадор 38 та тамойилларини жорий этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Капитал бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу тамойилларнинг барчаси инобатга олинган.