Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

22.12.2025
59

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш ҳамда уларни давлат тилида қабул қилинишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, илгари қабул қилинган Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1322, 2004 йил 5 март) ўрнига, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 20-сонли буйруғи билан Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 3729, 2025 йил 18 декабрь) тасдиқланди.

Қабул қилинган ҳужжат инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағларимиқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

Унга кўра, ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши керак.

Ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдори устав капитали, қўшилган капитал, захира капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари асосида белгиланади.

Инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш ишончли бошқарувчилар томонидан ҳар чоракда амалга оширилади.

Инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади.