Янгиликлар
INATBA доирасида навбатдаги конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари, 2022 йил 25 октябрь куни, маълумотларнинг махфийлигини таъминлашда маълумотларнинг тақсимланган реестри (“блокчейн” технологияси)ни жорий этиш ҳамда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган конференция доирасида иштирок этдилар.
Муҳокамалар давомида маърузачилар ва иштирокчилар маълумотларнинг махфийлигини ташкил этиш жараёнида блокчейндан фойдаланишнинг энг яҳши тажрибалари тўғрисида гапириб беришди.
Конференция Ишончли блокчейн-иловалари халқаро ассоциацияси (International Association of Trusted Blockchain Applications, кейинги ўринда – INATBA) томонидан ташкиллаштирилган.
Конференциянинг мавзуси: “Маълумотлар махфийлигининг янги даврини бошлаш учун блокчейнни созлаш”.