Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Turkic States Insurtech Summit

28.10.2025
99

 

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари 28-29 октябрь кунлари Баку шаҳрида (Озарбайжон) бўлиб ўтаётган “Turkic States Insurtech Summit”да иштирок этишаяпти.

Тадбирда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистоннинг тартибга солувчи органлари ва суғурта уюшмалари ва компаниялари вакиллари иштирок этди. Саммитда асосий эътибор суғурта соҳасини рақамли трансформация қилиш, InsurTech технологияларини ривожлантириш ва суғурта соҳасида сунъий интеллектни қўллаш масалаларига қаратилди.

Саммит дастури доирасида ИЛМА ходимлари панель сессиясида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ҳозирги ҳолати бўйича умумий маълумотни тақдим этдилар ва ИЛМАнинг суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва рақамли технологияларни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишдаги фаол ролини таъкидладилар.

Шу билан бирга, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш, суғурта хизматлари истеъмолчилари учун шаффофлик ва қулайликни оширишга қаратилган сунъий интеллектга асосланган ечимларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.