Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ходимлари 28-29 октябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Blockchain Life 2025 халқаро конференциясида иштирок этмоқда.
Blockchain Life 2025 130 дан ортиқ мамлакатдан 15 000 дан ортиқ иштирокчиларни, жумладан, крипто саноати, Web3 лойиҳалари, блокчейн инфратузилмаси ва молия институтларининг етакчи вакилларини бирлаштиради.
ИЛМА вакиллари крипто-активларни тартибга солиш, блокчейн технологияларини жорий этиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга бағишланган сессияларда иштирок этмоқда. Конференция доирасида улар тажриба алмашиш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказадилар.
ИЛМАнинг Blockchain Life 2025 даги иштироки халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга, Ўзбекистонда очиқ ва хавфсиз рақамли экотизимни ривожлантиришга, молиявий технологиялар ва блокчейнга инвестициялар ва инновацияларни жалб қилишга ҳисса қўшади.
Идоравий мансуб ташкилотлар