logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида глобал чақириқлар ва таҳдидлар: замонавий стратегия ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

21.11.2024
395

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганининг икки йиллиги муносабати билан “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида глобал чақириқлар ва таҳдидлар: замонавий стратегия ва ечимлар”.

Конференцияда Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, БМТ нинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори идораси, шунингдек, Беларус, Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Европа, МДҲ ва Шарқий Осиёдаги илмий доиралари вакиллари иштирок этди.

Конференциянинг ялпи мажлисида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини Ўзбекистонда кибержиноятларга ва крипто-активларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тажрибаси, Агентликнинг бундаги ўрни ва фаолияти билан таништирди, крипто-активлар айланмасини тартибга солиш тизими, шунингдек, қонунчиликни уйғунлаштириш муҳимлиги ва кибержиноятларга қарши самарали курашиш учун ҳуқуқий камчиликларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.

В. Пак Ўзбекистон Республикаси крипто-активлар айланмасини тартибга солиш бўйича илғор тажрибага эга эканлигини, дунёда биринчилардан бўлиб крипто-активлар ва уларнинг ноқонуний айланмаси, ноқонуний майнинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгилаганини алоҳида таъкидлади.

Конференция давомида коррупцияга қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, тергов фаолиятини ташкил этишда рақамли криминалистиканинг ўрни ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фан, таълим ва сунъий интеллектдан фойдаланиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.