logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Суғурта истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясида

28.12.2023
1716

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарорига асосан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) зиммасига суғурта бозорини мониторинг қилиш функциялари юкланди.

Суғурта фаолиятини тартибга солувчи органнинг асосий вазифаларидан бири суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Агентлик келиб тушган мурожаатлар асосида суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонини тўланиши юзасидан назорат тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Ваколатли давлат органига жорий йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар фуқаролардан суғурта ҳодисалари бўйича суғурта тўловларини ўз вақтида тўлаш ёки тўлашни асоссиз рад этиш бўйича бир мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Агентлик аралашуви билан 580 дан ортиқ ҳолатда суғурта хизматлари истеъмолчиларига 5,6 миллиард сўмдан зиёд суғурта  тўловлари амалга оширилиб, тегишли тушунтириш чоралари кўрилди.

Айтиш жоизки, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг янги механизмлари ишлаб чиқилмоқда.