Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди

17.06.2025
34

Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, илгари тасдиқланган ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 1125, 2002 йил 15 апрель) ўрнига Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 15 майдаги 04-сон буйруғи билан “Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқнома” (рўйхат рақами 3630, 2025 йил 17 июнь) тасдиқланди.

Ҳужжат амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, жадал рақамлаштириш ва қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб:

  • ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш тартиби;
  • уларни йўқ қилиш жараёни;
  • йўқ қилишнинг рухсат этилган усуллари ва қайси холатларда амалга оширилишини белгилайди.

Мазкур Йўриқноманинг қабул қилиниши қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-операцион жараёнларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида илгари эмитентлар томонидан қоғоз шаклида чиқарилган қимматли қоғозлар муомаласини тартибга солиш ҳамда уларни муомаладан босқичма-босқич чиқаришни таъминлаш зарурати билан боғлиқ.