logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Грузия Миллий банки раҳбарияти билан учрашув

29.03.2024
418

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Тошкент” фонд биржаси вакилларининг Грузия Миллий банки (Грузия Марказий банки) вице-президенти Екатерина Микабадзе бошчилигида банк вакиллари ҳамда TBC Bank Group PLC катта маслаҳатчиси Отар Шарикадзе билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Грузиянинг корпоратив облигациялар бозорини ривожлантириш тажрибаси тақдим этилди.

Грузиялик экспертлар бозор ривожланишининг асосий омили маҳаллий эмитентларга корпоратив облигацияларни хорижий валютада чиқариш имкониятини тақдим этиш эканлигини таъкидладилар. Бугунги кунда Грузия бозор ҳажми қарийб 800 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Учрашувда Грузия Миллий банки томонидан маҳаллий тижорат банкларига кредитларни корпоратив облигациялар таъминоти эвазига бериш механизми ҳам кўриб чиқилди, мазкур амалиёт облигацияларнинг қўшимча ликвидлигини таъминлайди. Шу билан бирга, Грузия Миллий банки фақат дунёнинг етакчи рейтинг агентликларининг ижобий баҳосига эга бўлган облигацияларни қабул қилиниши таъкидланди.

Грузиялик экспертларнинг фикрича, ушбу амалиётларнинг Ўзбекистонда қўлланилиши фонд бозори ривожига янги суръат бериши мумкин.

Шу муносабат билан, грузиялик экспертлар хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси фонд бозорига қизиқишини таъкидладилар.