Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакилларининг “Franklin Templeton” компанияси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йили АҚШ ва Сингапурга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларнинг амалий ижроси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, “Franklin Templeton” томонидан лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Шунингдек, компания вакилларига республикада инвестиция воситачилари фаолиятини ташкил этиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Маълумот учун: “Franklin Templeton” 1947 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган глобал инвестиция компанияси бўлиб, асосий фаолият йўналиши капитал ва активларни бошқаришга қаратилган. Компания томонидан бошқариладиган активларнинг умумий қиймати 1,4 трлн. доллардан зиёдни ташкил этади ва унинг 100 дан ортиқ офислари 30 мамлакатда фаолият юритади.
Идоравий мансуб ташкилотлар