Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Тошкентда Ўзбекистонда молиявий технологиялар ва рақамли инновациялар соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири FinTech ва Banking Forum (FIBA) бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон FinTech Ассоциацияси томонидан Марказий банк ва Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўмагида ташкил этилди.
Форум молия бозори етакчилари, банклар, ИТ-компаниялар вакиллари ва тадбиркорларни финтех экотизимининг келажаги, рақамлаштириш ва банк секторини ўзгартириш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғишга қаратилган.
Агентлик вакиллари, Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Аскаржон Закиров, Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Мухаммадиев “Кредит бериш ва Buy Now Pay Later (BNPL)” ҳамда “Крипто ва комплаенс: Ўзбекистонда хавфсиз бозор барпо этиш” панель сессияларида сўзга чиқдилар.
К. Муҳаммадиев ўз нутқида Ўзбекистонда BNPLни тартибга солиш зарурлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистонда BNPLни тартибга солиш анчадан буён кечикаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бозор тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва мавжуд моделлар - классик ва премиум - ҳам истеъмолчилар, ҳам компаниялар учун хавф туғдиради. Шу сабабли, бозорнинг барча иштирокчиларини ҳимоя қилиш тизимини яратиш муҳимдир.
Форум доирасида ялпи мажлислар, тематик семинарлар, инновацион ечимлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир FinTech & Digital Transformation Awards 2025 маросими билан якунланди, унда энг яхши инноваторлар ва соҳа етакчилари тақдирланди.
Тадбирда 35 дан ортиқ маърузачилар ва 500 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, маҳаллий ва халқаро компаниялар вакиллари иштирок этди.
Идоравий мансуб ташкилотлар