Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Суғурта ва электрон тижорат соҳаларини тартибга солиш тизими такомиллаштирилмоқда

23.06.2026
101

Электрон тижорат ва суғурта соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонунга мувофиқ 10 та қонун ҳужжатига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

– суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли давлат органи назорат вазифаларини кенгайтириш, суғурта сирига оид маълумотлардан фойдаланишини таъминлаш, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш, суғурталовчи фойдасини тақсимлашни чеклаш мумкин бўлган ҳолатлар;

– электрон тижоратда хабардор қилиш тартиботини киритиш ва бу орқали платформалар ўз фаолияти ҳақида асосий маълумотларни ваколатли органга тақдим этиши, яъни соддалаштирилган рўйхатдан ўтказилиши белгиланди.

Хусусан,

– суғурта полисини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти қонун даражасида бекор қилинди;

– аҳоли ўртасида қийинчиликлар туғдираётган қуйидаги масалалар тартибга солинди:

а) транспорт воситасидан чекланмаган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта полисида транспорт воситасининг эгаси, умумий мулкдори ва унинг яқин қариндошлари кўрсатилмаслиги, бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланиши қайд этилди;

б) ҳайдовчиларнинг танловига кўра, айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта тўловини олиш учун мурожаат қилиш мумкинлиги белгиланди;

– суғурталовчи томонидан фойдани сунъий равишда ошириш ва маблағларни асоссиз чиқариб юборишнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳолатларда фойдани тақсимлаш тақиқланади:

а) пруденциал нормативлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ёки улар мазкур тақсимлаш оқибатида бузилганда;

б) тўловга қобилиятсиз бўлганда ёки мазкур тақсимлаш оқибатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганда тақиқланди.

– суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида суғурталовчи томонидан истеъмолчига тақдим этилиши шарт бўлган маълумотлар (суғурта хизмати, унинг шартлари, нархи, суғурта тўлови миқдори, суғурта хизматининг афзалликлари ва камчиликлари) рўйхати белгилаб берилди.

Ушбу Қонун, электрон тижорат соҳасида қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга ҳамда суғурта бозорининг барча профессионал иштирокчилари фаолиятини замонавий ёндашувларга асосан тартибга солиш орқали суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишига хизмат қилади.