Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига ЎзбАекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2026 йил 23 сентябрдан эътиборан электрон тижорат операторлари фаолиятини амалга оширишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 5 августдаги 24-сон буйруғи билан Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлигида 2026 йил 19 августда 3927-сон билан рўйхатдан ўтказилди) тасдиқланди ва 2026 йил 24 сентябрдан бошлаб кучга киради.
Мазкур Низом электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартибини белгилайди ҳамда барча электрон тижорат операторлари, хусусан электрон савдо платформалари операторлари, буюртмалар агрегатори операторлари ҳамда рақамли стриминг хизмати операторларига (кейинги ўринларда – электрон тижорат операторлари) нисбатан қўлланилади.
Электрон тижорат оператори фаолиятини ташкил этиш учун қуйидаги талаблар ва шартлар амал қилиши белгиланган:
а) Ўзбекистон Республикаси юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтиши;
е) Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига риоя қилиши;
Тадбиркорлик субъектлари электрон тижорат оператори фаолиятини бошлаш учун Агентликнинг ахборот тизимига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб учун хабарнома юборади.
Бунда, хабарномани шакллантириш ва юборишда қуйидаги маълумотлар киритилади (юкланади):
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
жойлашган манзили ва электрон почтаси;
юридик шахс раҳбарининг тельефон рақами;
электрон тижорат оператори фаолияти амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами);
электрон тижорат оператори фаолиятини амалга ошириш жойининг тельефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
юридик шахс раҳбарининг паспорт рақами, серияси ёки идентификация
ID-картаси рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
хабардор қилувчилар томонидан хабарномани юборишда электрон тижорат операторлари учун белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Электрон тижорат операторлари реестри Агентликнинг сайтида эълон қилиб борилади.