Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Душанбеда EGATE анжумани: электрон тижорат Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш механизми сифатида

05.06.2025
80

 

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтаётган EGATE анжуманида иштирок этмоқда.

Душанбедаги EGATE анжумани – электрон тижоратни ривожлантириш ва Марказий Осиёда кичик ва ўрта бизнес учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга бағишланган кенг кўламли минтақавий тадбир.

Анжуман Жаҳон банки томонидан Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги (FCDO) кўмагида ташкил этилган. Бу ташаббус Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тадбир аниқ натижаларга эришган иштирокчиларни сарҳисоб қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш учун муҳим платформа ҳисобланади: EGATE лойиҳасида иштирок этиш бошланганидан буён минтақада салмоқли миқдордаги иш ўринлари яратилди.

Тадбир давомида иштирокчилар Марказий Осиёда электрон тижоратни ривожлантириш ва глобал савдо интеграцияси, электрон тижорат учун логистикани ривожлантириш, рақамли технологиялар ва электрон тижорат туфайли аёллар учун иш ўринларини яратишга оид мавзуларни муҳокама қилдилар.

Душанбедаги EGATE анжумани Марказий Осиёда барқарор ва инклюзив рақамли савдо экотизимини яратиш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қулай сиёсат асосларини яратиш ва сармояларни жалб қилиш йўлидаги муҳим қадамдир.