Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш ҳамда уларни давлат тилида қабул қилинишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, илгари қабул қилинган Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот бериш ягона қоидалари (стандарти) (рўйхат рақами 844, 1999 йил 1 декабрь) ўрнига, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 15 майдаги 03-сонли буйруғи билан Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари (рўйхат рақами 3628, 2025 йил 16 июнь) тасдиқланди.
Қабул қилинган ҳужжат қимматли қоғозлар ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ягона тамойиллари, депозитар операцияларни бажариш, ҳужжатлар айланиши ва ички назоратни ташкил этиш тартибини, шунингдек ҳисоботларни тузиш тартибини белгилайди.
Идоравий мансуб ташкилотлар