logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига ба-ишланган ўқув семинари

27.03.2023
1127

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ташаббуси билан Агентлик ҳодимлари учун Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги етакчи инспектори Бобурмирзо Исмоилов олиб борди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 8 августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун танлов асосида ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялаш ва бошқа муҳим масалаларни назарда тутади.

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалар, давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий вазифа ва ваколатлари, Давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясининг кафолатлари, Давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш асослари мавзулари семинар доирасида муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва уни ўташнинг хусусиятлари, давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси каби мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўқув семинари ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.