logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

«Chainalysis» дан ўқув семинари

03.08.2023
495

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва агентлик ходимларининг «Chainalysis» (Сингапур) компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Агентлик томонидан ташкил этилган учрашув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ва агентлик ходимлари учун “Крипто-активлар транзакцияларини кузатиш ва бу йўналишда текширувлар ўтказиш усуллари” мавзусида ўқув семинарини ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида «Chainalysis» вакиллари крипто-активлар билан транзакцияларни кузатиш учун махсус дастурий воситалардан фойдаланиш муҳимлигини, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг крипто-активлар муомаласи соҳаси бўйича билимларини ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, Марказий Осиё минтақаси ва Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, «Chainalysis» вакиллари амалий мисоллар ёрдамида крипто-активлар айланмаси соҳасида текширувлар ўтказиш, юқори хавфга эга манзиллар/транзакцияларни аниқлаш ва AML процедураларини ўтказиш имконини берувчи воситаларни намойиш этдилар.

 

Маълумот учун: «Chainalysis» 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда крипто-ҳамён ўртасидаги алоқаларни аниқлаш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш каби ноқонуний фаолиятга алоқадорликни аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда маълумотларнинг тақсимланган реестрида амалга оширилган транзакцияларни кузатиш ва таҳлил қилиш воситаларини ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.