Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Чет эл валютасида ифодаланган корпоратив облигацияларнинг биринчи чиқарилиши рўйхатга олинди

10.09.2026
145

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланган Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами: 3826, 29.04.2024 й.) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан чет эл валютасида ифодаланган корпоратив облигацияларнинг биринчи чиқарилиши давлат рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу облигациялар чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-254-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда, унга кўра капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида Ўзбекистон Республикаси эмитент-резидентларининг чет эл валютасида ифодаланган корпоратив облигацияларини чиқариш имконияти яратилди.

Эмитент сифатида “Asia Alliance Bank” АЖ иштирок этди.

Эмиссия ҳажми 20 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Битта облигациянинг номинал қиймати 100 АҚШ долларини ташкил этди.

Облигацияларни жойлаштириш очиқ обуна орқали амалга оширилади.

Хорижий валютада номиналлаштирилган корпоратив облигацияларни чиқаришни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси капитал бозорида молиявий инструментларни янада кенгайтиришга қаратилган.