Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда капитал бозори ва суғурта сектори ривожланиши соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.
Агентлик директори биринчи ўринбосари Вячеслав Пак БМТТДга Ўзбекистонда исломий (Сукук) қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ҳамда суғурта бозорини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Акико Фудзии БМТТДнинг Агентлик билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади, жумладан ходимлар малакасини ошириш соҳасида ҳам. Шунингдек, у БМТТД имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистон тажрибасини халқаро даражада оммалаштиришни таклиф этди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар 2026 йил учун ҳамкорликнинг устувор йўналишларини келишиб олдилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар