Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“Besqala Mining Valley” махсус майнинг зонаси резидентлари фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

08.07.2026
83

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда – Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон “Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Besqala Mining Valley” махсус майнинг зонаси рeзидeнтларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда – Низом) қабул қилинди. Низом Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3893.

Низом “Besqala Mining Valley” махсус майнинг зонаси фаолиятини амалга ошириш, юридик шахсларни махсус зона резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Хусусан, Низом билан қуйидагилар назарда тутилган:

резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда майнингни амалга ошириш учун талаблар ва шартлар;

резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

аризаларни топшириш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарор қабул қилиш тартиби;

рухсат бериш тартиб-таомиллари, шу жумладан резидент сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва майнингни амалга ошириш учун рухсатномани қайта расмийлаштириш, уларга ўзгартиришлар киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш, шунингдек, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;

резидентлар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш чора-тадбирлари;

топилган крипто-активларни реализация қилиш тартиби.

Таъкидлаш жоизки, махсус зона резидентларига майнингни амалга ошириш учун қайта тикланувчи энергия манбаларининг барча турлари, водород электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек, махсус зона ҳудудида жойлашган рентабеллиги паст, кам дебитли, тугаб бораётган конларни, шунингдек углеводородларни етказиб беришнинг транспорт тизими мавжуд бўлмаган ёки эскирган конларни келгусида ўзлаштириш, сақлаш ва жиҳозлаш орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга рухсат берилади.

Мазкур Низомнинг қабул қилиниши янги иш ўринларини яратиш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларининг барча турларидан фойдаланган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.