logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Айрим суғурта ташкилотларига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди

13.10.2023
1647

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарорида белгиланган суғурта бозорини назорат қилиш бўйича вазифа ва  функцияларини амалга ошириш доирасида 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.  

Жумладан, суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланиб, бунинг натижасида 254,5 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

 

Жарима санкциялари қўлланилган суғурта ташкилотлари

РЎЙХАТИ

 

Суғурта ташкилоти номи Жарима миқдори
“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚK 22,5 млн. сўм
“EUROASIA LIFE INSURANCE” АЖ 17,5 млн. сўм
“DD GENERAL INSURANCE” AЖ 34,0 млн. сўм
“SHARQ-SUG’URTA” АЖ 22,5 млн. сўм
“ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” AЖ 35,0 млн. сўм
“UNIPOLIS” АЖ СТ 24,0 млн. сўм
“KAPITAL SUG’URTA” AЖ 22,5 млн. сўм
“OMAD SUG’URTA” АЖ 76,5 млн. сўм