Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Эълонлар

Актуарий малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида

2470

Актуарий малака сертификатини олиш буйича биринчи малака имтиҳони жорий йилнинг 19 август ва натижалардан келиб чиқиб кейинги босқичи 20 август кунлари ўтказилади.

Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 22-уй).

Бунда:

- 2024 йил 19 август куни тест синовлари соат 10:00 да бошланади,12:15 да тугатилади;

- 2024 йил 20 август куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 16:00 да бошланади, 18:15 да тугатилади.