Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
"Ёшлар куни" доирасида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёш ходимлар иштирокида киберхавфсизлик ва рақамли саводхонликка бағишланган амалий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга кибермакондаги асосий хавф-хатарлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш усуллари, шунингдек, рақамли хизматлар ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилиниб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Мазкур тадбир ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва замонавий технологиялардан масъулиятли фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

