Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.


Агентлик ходимлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтказилаётган «Билим алмашиш ташаббуси» (Knowledge Exchange Initiative, KEI) халқаро ўқув дастурида иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир Халқаро молиявий ҳамкорлик бўйича кенгаш (CIFC) томонидан ташкил этилган бўлиб, молиявий хизматларни рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш соҳасида илғор тажриба алмашишга қаратилган.
Дастур доирасида қуйидаги йўналишлар кўриб чиқилмоқда:
- Корея Республикасининг молиявий хизматларни ривожлантириш бўйича тажрибаси;
- молиявий тизимнинг рақамли инфратузилмаси;
- молиявий хизматлар ва маълумот алмашинувида сунъий интеллект технологияларини қўллаш;
- Жаҳон банки билан ҳамкорликда молиявий секторни ривожлантириш истиқболлари.
Шунингдек, дастур доирасида Агентлик вакиллари Корея молиявий телекоммуникациялар ва клиринг институти (KFTC) ҳамда Корея молиявий технологиялар марказига ташриф буюриб, уларнинг амалий фаолияти билан яқиндан танишадилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар