logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ходими ФАТФ институтининг ўқув курсида иштирок этди

20.03.2024
1377

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) Крипто-активларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Асқаржон Зокиров ФАТФ малака ошириш институти томонидан Пусан шаҳрида (Корея) ташкил этилган назорат органлари стандартлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш чора-тадбирларига бағишланган ўқув курсида иштирок этди.

Ушбу курсда Европа, Жанубий Америка, Африка ва Осиё мамлакатлари, жами 37 хил юрисдикциядан иштирокчилар қатнашди.

Тренинг давомида крипто-активлар (виртуал активлар) ва крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи провайдерларни тартибга солиш соҳасида ФАТФ стандартларини жорий этиш масалалари, шунингдек, крипто-активлардан пул ювиш ёки терроризмни молиялаштириш учун фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида ушбу соҳада рискка асосланган ёндашувни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Агентлик ходими ФАТФнинг 15-тавсия талабларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига татбиқ этилиши тўғрисида маъруза қилди ҳамда Ўзбекистонда крипто-активлар айланмасини тартибга солиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий база қандай яратилгани ҳақида гапирди.

Ўзбекистоннинг крипто-активлар айланмасини тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси курс иштирокчилари ва талабаларида катта қизиқиш уйғотди. Ҳисобот натижаларига кўра, Агентлик ва турли мамлакатлар тартибга солувчи органлари ўртасида крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солишнинг тўғри механизмини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритилди.