Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Агентлик вакиллари Crypto O2 форумида иштирок этишди

24.07.2025
92

ИЛМА вакиллари Asterium компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган Crypto O2 форумида иштирок этишди. Тадбир крипто индустрияси, финтех сектори ва тартибга солувчи орган вакилларини бирлаштириб, рақамли молия соҳасида очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ечимлар тақдимоти учун платформага айланди.

Форумнинг бой дастури крипто бозори тенденциялари, блокчейн ечимлари, стейблкоинлар ва рақамли валюталар (CBDC) истиқболлари бўйича эксперт тақдимотларини, шунингдек, панель муҳокамалари ва Ўзбекистон крипто иқтисодиётидаги инфратузилма ечимлари тақдимотларини қамраб олди.

Тадбир доирасида “Янги молиявий воқелик: финтехдан CBDCгача” панель сессияси бўлиб ўтди, унда ИЛМА Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Аскаржон Закиров иштирок этди. У етакчи финтех компаниялари ва халқаро тузилмалар вакиллари билан биргаликда крипто-активлар келажагининг долзарб масалаларини, рақамли муҳитда янги воситаларни таваккал қилиш ва тартибга солиш ҳамда рақамли инфратузилмага ёндашувларни ўзгартиришни муҳокама қилди.

Шунингдек, форумда рақамли активларни фуқаролар ва бизнеснинг кундалик ҳаётига интеграциялашга қаратилган инновацион маҳсулотлар ва ишланмалар тақдим этилди.

Crypto O2 Ўзбекистон крипто экотизимининг шаффофлиги, технологияси ва барқарор ривожланишига бўлган умумий интилишни акс эттириб, давлат органлари ва бозор вакиллари ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш учун муҳим платформага айланди.