logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ва БМТТД ўртасида суғуртани ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув

07.03.2024
1488

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик)   БМТТД Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси “Суғурта ва хавфларни молиялаштиришни такомиллаш” лойиҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг салоҳиятини ошириш борасидаги 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги суғуртаси, кўчмас мулкни табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш ҳамда бошқа янги суғурта маҳсулотларини қўллаш бўйича экспертлар жалб қилинганлиги ҳамда тавсиялар тайёрланаётганлиги ҳақида ахборот берилди.

Агентлик томонидан БМТТД вакилларига суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини такомиллаштириш, суғурта захираларини шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш ҳамда молиявий саводхонликни ошириш ва истиқболда, қўшимча равишда электрон тижорат фаолиятининг юрисдикциясини белгилаш масалалари юзасидан ҳамкорликни ўрнатиш таклиф этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва келгусидаги амалий ҳамкорлик форматини келишиб олдилар.