Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг расмий веб-сайтида “Кўп бериладиган саволлар” бўлими ташкил этилди. Мазкур веб-бўлим Агентликка электрон почта, веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали энг кўп келиб тушадиган саволлар асосида яратилди.
Янги бўлимда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги асосий тушунчалар, Ўзбекистон Республикасида криптоактивлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби ва бошқа актуал маълумотлар билан танишиш мумкин.
Агар сизда крипто-активлар муомаласи ёки Агентлик фаолиятига оид қўшимча саволлар туғилса, уларни веб-сайтнинг “МУРОЖААТЛАР” бўлими орқали юборишингиз мумкин.
Идоравий мансуб ташкилотлар