logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Aгентлик жамоаси шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасини XVII Осиё чемпионатидаги ғалаба билан табриклайди

20.07.2023
483

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган XVII Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини умумжамоа ҳисобида ғалаба қозонгани билан табриклайди. Ўзбекистонлик шахматчилар 12 олтин, 9 кумуш ва 16 бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Чемпионатда Aвстралия, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, БAA, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан 17 ёшгача бўлган болалар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича XVII Осиё чемпионатига бош ҳомийлик қилмоқда.