logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

2023 йилда Агентлик томонидан «Тартибга солиш қумдони» махсус режимининг учта иштирокчиси рўйхатга олинди

08.01.2024
2386

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус режими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ишга туширилди.

«Тартибга солиш қумдони» доирасида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун пилот лойиҳаларни аппробация қилиш ва амалиётга қўллаш жараёнидаги ҳуқуқий муносабатларда махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратилади. Жумладан, махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек баъзи божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Экспериментал тартибга солишнинг мақсади - тажриба лойиҳаларини амалга оширишда иштирокчилар учун махсус шароитлар яратиш. «Тартибга солиш қумдони»нинг мақсади тартибга солиш чораларининг самарадорлигини таҳлил қилиш орқали крипто-активлар айланмаси соҳасида эришиш мумкин бўлган натижалардан мамлакат иқтисодиёти учун энг яхшиларини аниқлашдир.

2023 йилда Агентлик махсус “Тартибга солиш қумдони” режимининг дастлабки уч иштирокчисини рўйхатга олди. Биринчи иштирокчи бу «.UZ» домен зонасидаги номлар учун маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси (“блокчейн”) асосида NFT-сертификатларни жорий этишни назарда тутувчи ўзининг тажриба-синов лойиҳаси билан “Ягона интегратор – UZINFOCOM” МЧЖ. Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида 420 дан ортиқ NFT сертификатлари яратилган ва чиқарилган.

Махсус режимнинг иккинчи ва учинчи иштирокчилари “Криптокарта” ва “CRYPTO CARD-UzNEX” банк карталари маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тажриба лойиҳалари билан “Kapitalbank” АТБ ва “Oktobank” АЖ.

2023 йил давомида “Cryptocard” ва “CRYPTO CARD-UzNEX” банк карталари маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича пилот лойиҳалар доирасида 90 дан ортиқ банк карталари муомалага чиқарилиб, улар бўйича нақд пул айланмаси 6 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил этди.