Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Агентлик ходмлари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар Қуролли Кучларимизнинг 33 йил давомида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллий армиямизни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Қатнашчилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш, касбий маҳорати юқори даражада бўлган, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига содиқ ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг самарали механизмини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этдилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар