Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшлар ўртасида маданиятлараро мулоқотни маънавий-ахлоқий муносабат шакли сифатида ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий давра суҳбати ва мунозара майдончалари ташкил этилди.
Тадбир доирасида маданиятлараро мулоқотнинг замонавий жамиятдаги аҳамияти, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойиллари, шунингдек, турли маданият вакиллари ўртасида конструктив мулоқотни шакллантиришда ёшларнинг ўрни муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, маданий хилма-хилликка ҳурмат билан муносабатда бўлиш, очиқ ва мазмунли мулоқот кўникмаларини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Мунозаралар давомида иштирокчилар фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашиб, долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда маданиятлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўз қарашларини билдирдилар.
Бундай илмий-амалий тадбирларнинг ўтказилиши ёшларда мулоқот маданияти, ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни ривожлантириш, шунингдек, жамиятда ўзаро англашув ва ҳамкорлик қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.