logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ёшлар билан учрашув

16.05.2022
421

 2022 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Агентлик раҳбарияти ва Тошкент давлат юридик университети талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад уларнинг билимини кенгайтириш ва стратегик масалаларни ҳал этиш ва ахборот-таҳлилий фаолиятда амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлди.

Учрашув давомида талабалар Агентлик фаолияти, криптоиндустриянинг ривожланиш ҳолати, шунингдек, юридик масалаларни идоравий ва миллий даражада ҳал этиш бўйича муваффақиятли музокараларнинг ўрни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.