logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари

16.02.2024
1546

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги ЎРҚ-900-сон Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Автомобиль тайёргарлик кафедраси мудири Калауов Сайдулла олиб борди.

Иштирокчиларга йўл ҳаракатини ташкил этиш ва мониторинг қилиш, йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар ҳамда унинг хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш борасида атрофлича ахборот берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги ЎРҚ-900-сон Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 19 январь куни тасдиқланган бўлиб, 7 та боб, 58 та модда ва 1 та иловадан иборат.