Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Халқаро молия корпорацияси (IFC) вакиллари билан учрашув

27.07.2026
44

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Халқаро молия корпорацияси (IFC) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркибидан Жаҳон банки гуруҳи Ғазначилиги ҳамда IFCнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ўрин олди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ички капитал бозорини ривожлантириш масалалари, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) облигацияларини республика ички бозорида миллий валютада жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари Жаҳон банки гуруҳи Ғазначилиги ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) томонидан ички капитал бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг истиқболли йўналишларини, жумладан, норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, мазкур ташаббусларни амалга ошириш молиявий инструментлар турини кенгайтириш, молиялаштириш имкониятларини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Томонлар Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.