Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“UNIVERSAL SUG‘URTA” суғурта ташкилоти лицензияси бекор қилинди

03.04.2024
4198

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 2 апрелдаги тегишли қарорига асосан, “UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖ умумий суғурта соҳасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслари бўйича ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 7 июлдаги 031932-сонли лицензияси 2024 йил 2 апрелдан бекор қилинди.

“UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.