Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан TBC Capital (Грузия) компанияси капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Махсус ҳуқуқий режимда иштирок этиш глобал кастодианлар ва халқаро депозитарийлар, хорижий инвесторлар ва инвестиция воситачилари учун воситачи сифатида Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига йирик миқдорда портфель инвестицияларини жалб қилиш имконини беради.
Маълумот учун: TBC Capital TBC Bank (Грузия) АЖнинг шўба корхонаси бўлиб, у ўз навбатида акциялари Лондон фонд биржасида сотиладиган TBC Bank Group PLC компаниясига 100% эгалик қилади. Сўнгги йилларда TBC Capital халқаро миқёсда юқори баҳоланди: 2025 ва 2024 йилларда Global Finance журнали уни Грузиянинг энг яхши инвестиция банки ҳамда Марказий ва Шарқий Европада облигациялар чиқаришнинг энг яхши ташкилотчиси деб тан олди, 2023 йилда эса Euromoney компанияни мамлакатнинг энг яхши инвестиция банки деб эътироф этди.
Идоравий мансуб ташкилотлар