logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

22.02.2023
385

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги олий таълим муассасалари талабалари билан ёшларнинг Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси ва уни ҳуқуқий тартибга солиш асослари, рақамли ва молиявий саводхонлик бўйича билимлар даражасини оширишга қаратилган қатор учрашувларни бошламоқда.  

Учрашувлар очиқ мулоқот тарзида ўтказилади, унда талабалар Агентлик мутахассисларига саволлар бериш ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин бўлади.

Дастлабки учрашув Тошкент давлат техника университети талабалари билан бўлиб ўтди. Агентлик мутахассислари талабаларни крипто-активлар айланмасига оид асосий тушунча ва атамалар билан таништирдилар, крипто-активларнинг пайдо бўлиш тарихи, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, Ўзбекистонда крипто-активлар соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда крипто-активлар айланмасини тартибга солишнинг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Жами ўн бешта маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари талабалари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.