Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Тадбиркорларнинг суғурта соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг

14.05.2025
764

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида тадбиркорларнинг суғурта соҳасидаги мажбурий талаблардан хабардорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилиб, унда суғурта компаниялари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 184-сонли Фармони ижроси бўйича ишлаб чиқилган суғурта бозорини тартибга солишда “Хавфни тахлил қилиш” электрон тизимини жорий этилиши, шунингдек, соҳага татбиқ этилаётган рақамли технологиялар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

“Хавфни тахлил қилиш” электрон тизими суғурта бозори иштирокчиларида мавжуд хавфларни инсон омилисиз аниқлаш, суғуртага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинишини ва фаолиятини шаффоф юритилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур электрон тизими суғурта ташкилотлари ҳамда суғурта қилдирувчи жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги муносабатларда (суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товонини (тўловини) тўланишида) ижро интизомини мустаҳкамлаш ва суғурта қилдирувчиларнинг суғурта бозорига нисбатан ишончини ошириш орқали бозорни ривошлантириш принципларига асосланган.

Семинар-тренинг иштирокчилари тизим ишига оид, хусусан, автоматлаштирилган мезонларга балл бериш тартиби, баҳолаш натижасини эълон қилиб бориш, текширувлар даврийлиги каби йўналишларда саволлар бериб, мутаҳассислардан жавоблар олдилар.