logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Сунъий интеллект соҳасига бағишланган ўқув семинари

29.03.2024
299

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун “Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳаси” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди. Семинарларни Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖнинг Мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамхўжа Алавутдинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари Нилуфар Азамова олиб бордилар.

Ўқув семинарлари дастуридан сунъий интеллектнинг кенг имкониятлари ва компонетлари, сунъий интеллект қўлланиладиган соҳалар, нейрон тармоқлари, “UzInfoCom”нинг сунъий интеллектга оид лойиҳалари каби мавзулар жой олди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.