logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.08.2024
2416

Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига асосан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 июлдаги 7-сонли буйруғи билан Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3549) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низом давлат рўйхатидан ўтказилиши натижасида:

- мазкур идоравий норматив ҳужжат давлат тилида қабул қилинди;

- Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунда суғурта соҳасига оид атамаларнинг таърифлари белгиланганлиги сабабли низомдан чиқариб юборилди;

- огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш бўйича суғурта захирасига ўтказмалар суғурта хизматлари таннархига кирувчи қўшимча харажатлар таркибидан чиқариб юборилди;

- суғурта хизматларини амалга оширишдан олинган соф тушум таркибига қайта суғурта бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар киритилди;

- айрим суғуртага оид атамалар қонунчиликка мувофиқлаштирилди.

Мазкур Низом 2024 йил 14 август куни кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 20 июлдаги 65-сон “Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхати рақами 1517, 2005 йил 18 октябрь) ўз кучини йўқотган деб топилди.