logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Суғурта ташкилоти лицензияси амал қилиши тўхтатилди

23.10.2023
2820

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 14,47,53 ва 64-моддалари ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 40-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “SHARQ-SUG'URTA” АЖ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 25 февралдаги SF 00048-сонли лицензияси 2023 йил 23 октябрь санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилди.

“SHARQ-SUG'URTA” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“SHARQ-SUG'URTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.