Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтинги тузилди

13.05.2025
832

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ суғурталовчилар рейтинги тайёрланди.

Рейтинг суғурталовчиларнинг ойлик, чораклик ва йиллик фаолият кўрсаткичлари бўйича шакллантирилган бўлиб, унда қуйидаги муҳим миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган:

 суғурта даъволарининг қаноатлантирилганлик даражаси;

– суғурта тўловларининг ўз вақтида тўланганлиги;

– тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилиги;

 инвестиция фаолияти самарадорлиги;

– халқаро рейтингларнинг мавжудлиги;

– янги суғурта маҳсулотларининг жорий этилганлиги ва бошқалар.

Рейтинг суғурталовчилар учун шаффофлик, молиявий барқарорлик, мижозларга хизмат кўрсатиш ва қонунчилик меъёрларига риоя қилиш даражасини оширишда самарали воситага айланади.

Рейтинг суғурталовчиларнинг шаффофлигини ошириш, молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, суғурта хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлашда таъсирчан восита ҳисобланади.

Рейтинг суғуртага бўлган ишончни оширишга имкон беради ҳамда соҳанинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Суғурталовчилар рейтинги билан Агентликнинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин: (https://napp.uz/uz/pages/rating-of-insurers).