Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Пойтахтимизда Ўзбекистон суғурта сектори вакиллари учун БМТТД томонидан ИЛМА билан ҳамкорликда ташкил этилган “Solvency II доирасида суғурта захираларини ҳисоблаш” мавзусида тренинг ўз ишини бошлади.
Тренинг мамлакат суғурта бозорини ўзгартириш учун суғурта бозори ва рискларни молиялаштириш йўналишини ривожлантиришга (IRFF) қаратилган “Суғурта ва рискларни молиялаштиришни ривожлантириш механизмлари” глобал лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Solvency II бу – суғурта компанияларининг мажбуриятларини қоплаш учун зарур бўлган капитални баҳолашда умумий стандартларни белгилайдиган Европа Иттифоқидаги меъёрий-ҳуқуқий база. Ушбу ёндашувнинг амалга оширилиши молиявий барқарорликни, шаффофликни оширишга ва суғурталанувчилар манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Solvency II тамойилларини қўллаш суғурталовчилардан ўзларининг молиявий мажбуриятларига мос келадиган рисклар ва захираларни тўғри ҳисоблашни талаб қилади.
Тренингнинг асосий мақсади Ўзбекистон суғурта тизимида босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилган Solvency II стандартлари асосида суғурта захираларини ҳисоблаш масалалари бўйича суғурта ташкилотларининг касбий малакасини оширишдан иборат.
Идоравий мансуб ташкилотлар