Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида соғлом турмуш тарзи ва кундалик ҳаётда фойдали одатларни шакллантириш масалаларига бағишланган тренинг ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга жисмоний ва психологик саломатликни сақлашнинг асосий тамойиллари, мувозанатли овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик, етарли дам олиш ҳамда кун тартибига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантиришга ёрдам берадиган амалий тавсияларга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар турмуш тарзининг инсоннинг умумий ҳолати, иш қобилияти ва энергия даражасига таъсири юзасидан фикр алмашдилар.
Тренинг интерактив шаклда ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, кундалик ҳаётдаги одатларни муҳокама қилдилар ҳамда уларни янада фойдали одатларга босқичма-босқич алмаштириш бўйича тавсияларга эга бўлдилар.
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ходимларнинг соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақидаги хабардорлигини ошириш, фойдали одатларни шакллантириш, шунингдек, жисмоний ва психологик фаровонликни таъминлашга хизмат қилади.