logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида XVII Осиё чемпионатига бош ҳомийлик қилмоқда

14.07.2023
432

Пойтахтимизда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида XVII Осиё чемпионати бошланди. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу тадбирга бош ҳомийлик қилмоқда.

Чемпионатда Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, БАА ва бошқа давлатлардан 17 ёшгача бўлган болалар иштирок этмоқда.

Агентлик жамоаси ўзбекистонлик ёш иштирокчиларга Чемпионатда муваффақият, омад ва куч-қувват тилайди. Ишончимиз комилки, сизни катта ғалабалар кутмоқда!